АсосийDunyo

Остона шаҳрининг 20 йиллик тантаналари уч ой давом этади

'Остона шаҳрининг 20 йиллик тантаналари уч ой давом этади'ning rasmi

Бир ойдан сўнг Қозоғистон Республикасининг янги ва навқирон пойтахти Остона шаҳри 20 ёшга тўлади. Қисқа даврда ўтмишда Оқмула, кейинчалик эса Целиноград деб номланган аҳоли пункти ўрнида ўта замонавий, сўнгги меъморлик ва қурилиш анъаналарини ўзида мужассамлаштирган гўзал шаҳар барпо этилди.

У ўтган йил ЭКСПО халқаро кўргазмасига мезбонлик қилди. Шаҳардаги океанариум, Хон чодири, Бойтерак сингари меъморий мажмуалар ҳар жиҳатдан кўпчиликнинг ҳайратига сазовор бўлмоқда.

4a79b1c143c7a6b3a3d6ba0ffb7af10d.jpg

Остона шаҳрини тўла маънода энг замонавий шаҳар деб аташмоқда. 20 йиллик тантаналари кенг миқёсда ва ранг-баранг ўтиши кутилмоқда. Байрам тадбирларида 600 га яқин турли маданий чиқишлар, фестиваллар, театрлаштирилган томошалар, этнографик саҳна кўринишлари, концертлар намойиш қилиш кўзда тутилмоқда.

astana-city-kazakhstan-14-compressor.jpg

Байрам тадбирлари уч ой давом этади. Унда чет эллардан, хусусан, туркий қавмлар яшайдиган Ўрта Осиё республикалари, Туркия, Болгария, Венгрия, Польша сингари давлатлардан меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Тадбирларнинг кенг дастури туркий халқлар маданияти ва санъатини тўла ва муфассалроқ намоён қилишга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар