1

Ўзбекистонлик олимлар отит касаллигини даволашда янги мосламани ихтиро қилишди

САЛОМАТЛИК 11.08.2014, 14:25
Ўзбекистонлик олимлар отит касаллигини даволашда янги мосламани ихтиро қилишди

Ўзбекистонлик тиббиёт мухатассислари томонидан экссудатив ўрта отитда ноғора бўшлиғидан суюқликни чиқариб ташлаш ва йиғиш мосламасига оид фойдали модель ишлаб чиқишди. Бу хақда uz24.uz нашри хабар беради.

Бу тиббиётда отоларингология касалликларини самарали даволашда муҳим аҳамият касб этади. Мослама узунлиги 3 мм. келадиган санчилувчи, учли металл игна ҳамда овал кўринишдаги тўпловчи шишали қисмлардан иборат. Унинг пастки қисмида суюқликни тўплаш учун резервуар, устки қисмида эса тешик мавжуд. Мослама шишали қисмининг бир учи игна билан ўзаро зич боғланган. Иккинчи учи эса, ташқи деворнинг диаметри 5 мм.га тенг бўлган қувур кўринишида ясалган.

Бу мосламани қўллаш экссудатив ўрта отитда бир вақтнинг ўзида суюқликни олиб ташлаш ва кейинчалик эса уни тадқиқ қилиш учун йиғиш имконини беради.

Шавкат Омонов, Санжар Саидовлар яратган ушбу моделга FAP 00910 давлат рақами билан патент берилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1