1

Сингапурдаги саммит кутилганидан ҳам кўпроқ самара берди

ДУНЁ 14.06.2018, 12:38
 Сингапурдаги саммит кутилганидан ҳам кўпроқ самара берди

Хитойнинг нуфузли нашрларидан бири “China Daily” Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея саммитига бағишланган мақола чоп этди.

Унда қайд этилишича, АҚШ ва КХДР саммити тинчлик жараёнининг хуш муқаддимасидир. Агар томонлар янада сермаҳсул музокаралар ўтказишда давом этса, келгусида саммитга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши мумкин. Бунга сабаб Корея яриморолидаги вазият кўп мамлакатларни хавотирга солиб келади.

Таъкидланишича, Сингапурдаги саммит кутилганидан ҳам кўпроқ самара бериб, АҚШ ва КХДР етакчиларининг қўшма баёноти Корея яриморолида тинчликни таъминлаш истиқболига йўл очади. Хитой эса доим тотувлик тарафдори бўлиб келган ва Қўшма Штатлар ва Шимолий Кореянинг ўзаро ишончга асосланган муносабатлари ва ядроқуролсизланишни жараёни ривожини қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 июнида Сингапурда АҚШ ва КХДР саммити бўлиб ўтган эди. Саммит доирасида Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро мулоқотда Корея ярим оролида тинчликни барқарор таъминлаш ва КХДРни мутлақо ядроқуролсизлантириш, Шимолий Корея ва Америка муносабатларини яхшилаш каби масалаларини муҳокама қилди. Саммит якуни бўйича Америка ва Шимолий Корея етакчилари қўшма ҳужжатни ҳам имзолади. Унга биноан АҚШ ва КХДР янги форматдаги икки томонлама муносабатларни қарор топтиришни ўз зиммасига олади, Корея яриморолида мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1