АсосийJamiyat

Самарқанд вилоятида қўшмачи аёлнинг иши судга оширилди

'Самарқанд вилоятида қўшмачи аёлнинг иши судга оширилди'ning rasmi

"Бор-йўғи бир мартагина шу ишга жазм қилгандим. Шу бир мартадаёқ қўлга тушдим. Ички ишлар идоралари ходимлари мижозни қабул қилаётганимда қўлга олишди. Минг бора пушаймонман…".

Аёл кўзида ёш билан бошидан ўтганларини ҳикоя қилиб бера бошлади. Икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, Россияда ишлаб, Жума шаҳридан уй олганини, бу ерга келгач, иш тополмаганини, болаларини бир ўзи вояга етказаётгани, бор-йўғи бир мартагина қўшмачилик билан шуғулланишига тўғри келганини айтди.

Аммо аёл истиқомат қиладиган маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси бошқача фикрларни айтди.

"Бир неча бор огоҳлантиришимизга қарамай, аёл шу ишини давом эттирди. У тиббиёт коллежининг ҳамширалик йўналишини тугатган, аммо дипломи бўйича иш топа олмади. Сабаби, ўтган йиллар давомида Россияда меҳнат қилган, эндиликда яна ўзи ишлаган жойда ишлаши учун қайта малака ошириши лозим".

Аёл ўзи айтганидай бир марта шу билан шуғулланганми ёки маҳалла фаолининг гапига кўра, бир неча марта уйида "қўноқ" қабул қилганми, буниси бизга қоронғу, дебёзмоқда "Зарафшон" нашри. Аммо унинг иши судга оширилди. Айни пайтда аёлга Паст Дарғом туман ҳокимлиги томонидан тегишли ёрдам кўрсатилаётир.

Хусусан, у туман тиббиёт бирлашмасида ишлаши учун қайта ўқитишга жўнатилиб, фарзандини боғчага жойлаштириш масалаларига кўмак берилмоқда.

    Бошқа янгиликлар