Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация тармоғи раҳбарияти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Қозоғистон инвестиция ва ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
Музокаралар якунида “Остона- Тошкент” йўналишидаги мавжуд рейслар сонини ҳар икки томон учун ҳафтасига 4 тадан 6 тагача, “Алмати — Тошкент” йўналишидаги мавжуд рейслар сонини 7 тадан 10 тагача кўпайтиришга келишиб олинди.
Шундай йилиб икки давлат ўртасида ҳафталик парвозлар сонини 32 тага етказиш имконияти пайдо бўлади.






