1

Ҳиндистонда йирик ЙТҲ оқибатида 48 киши ҳаётдан кўз юмди

ДУНЁ 03.07.2018, 07:31
Ҳиндистонда йирик ЙТҲ оқибатида 48 киши ҳаётдан кўз юмди

Ҳиндистонда йирик ЙТҲ юз берди, дея хабар бермоқда Рамблер нашри.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида 48 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди.

Воқеа Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида рўй берди. Йўловчи автобус ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириши оқибатида транспорт воситаси жарликка қулаган. Бундан ташқари, унинг бортидаги йўловчилар сони ҳам ҳаддан ташқари кўп бўлган. Ўриндиқлар сони 28 та бўлиб, ҳалокат вақтида автобусда 60 дан ортиқ киши борлиги аниқланди. 48 нафар қурбондан ташқари яна 12 киши оғир жароҳат олгани хабар қилинмоқда.

Ҳозирда яраланганлар шифохонада бўлиб,уларнинг ҳаёти хавф остида эканлиги хабар қилинган. Улар орасида автобус ҳайдовчиси ҳам бор. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ҳиндистонда ҳар йили ЙТҲ натижасида 150 минг киши ҳалок бўлади. Бунга йўлларнинг ёмонлиги, транспорт воситаларининг эскиргани ва бошқарувдаги хатолар сабабдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1