1

Жазирма туфайли Канадада 6 киши вафот этди

ДУНЁ 04.07.2018, 11:27
Жазирма туфайли Канадада 6 киши вафот этди

Ўтган ҳафтада Канаданинг бир қатор шарқий вилоятларида кузатилган иссиқ об-ҳаво Монреалда (Квебек штати) камида олти кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Бу ҳақда CTV телеканали орқали маълумот берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Милен Друоннинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда бу жиддий об-ҳаво туфайли энг камида олтита шаҳарчадаги вазият ёмонлашиши мумкин. Бундай об-ҳаво сўнги марта 2010 йилнинг ёзида кузатилган.

Аҳоли ушбу вазиятни жиддий қабул қилишга чақирилмоқда.

Монреал Канададаги иккинчи йирик шаҳардир. Бу ерда 1,7 миллион киши истиқомат қилади. Монреал ва унинг атрофидаги аҳоли сони эса 3,5 миллионни ташкил этади.

Маълумотларга кўра, ўтган ҳафтада Квебек, Онтарио, Канада ва Атлантика океанининг жанубий қисмида ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво кузатилган. Кун давомида ҳаво ҳарорати 30-40 градусгача иссиқ бўлган. Метеорологлар салқин ҳаво оқими шарқий Канадага жума куни келишини тахмин қилишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1