1

Ўзбекистонлик делегация Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган грипп бўйича семинарда қатнашмоқда

САЛОМАТЛИК 28.08.2014, 16:34
Ўзбекистонлик делегация Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган грипп бўйича семинарда қатнашмоқда

28-29 август кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган грипп бўйича семинарда ўзбекистонлик мутаҳассислар ҳам иштирок этишмоқда. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

МДХ давлатлари ичида Туркманистондан ташқари барча давлатлардан жами 40 нафар грипп бўйича етакчи тадқиқотчилар ушбу семинарда иштирок этишади. Семинарда инсоният дуч келган 370 турдаги грипп вируслари, барча штаммлар борасидаги маълумотлар сақланувчи GISAID-грипп борасидаги маълумотлар базасининг имкониятлари мухокама қилинади. Айтиш лозимки, инсон ва ҳайвон грипи бўйича бундай қўшма илмий семинар илк бор ўтказилмоқда. Семинарда Буюк Британия, Германия, Италия, Сингапур ҳамда Россия тадқиқотчилари грипп вирусларининг генетик анализлари ҳақидаги чиқишлари билан қатнашишади.  Шунингдек унда, грипп вирусларини ўрганишдаги амалий-илмий кўмак берувчи GISAID  ҳамда GISAID EpiFlu  янги маълумотлар базаларининг платформалари ҳақида сўз боради. Бундай семинар жорий йилнинг сентябр ойида “Ягона олам. Ягона саломатлик. Ягона грипп” шиори остида Оксфордда ҳам бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1