АсосийDunyo

Брюсселда НАТО саммити доирасида турли учрашувлар бўлиб ўтди

'Брюсселда НАТО саммити доирасида турли учрашувлар бўлиб ўтди'ning rasmi

Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида бўлиб ўтаётган НАТО саммити доирасида турли учрашувлар ва кўплаб мавзулар муҳокамаси бўлиб ўтди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Учрашув доирасида бир неча гуруҳлардан иборат сессиялар ташкил этилган. Биринчи сессия якунида эса саммит аъзолари Брюссель санъат ва тарих музейида дабдабали кечки овқат учун йиғилишди. Иккинчи сессия чоғида эса, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркель мудофаа харажатларини ошириш ва савдо масалаларини муҳокама этишди.

АҚШ раҳбари Германия билан савдо алоқаларининг кенгайишига умид билдирди. НАТО саммити Ироқда миллий хавфсизлик кучларини ўқитишга ихтисослашган ноҳарбий миссия тузилишини тасдиқлади. Унга Канада бошчилик қилиши хабар қилинмоқда. Саммит давомида НАТО Россияни провокацияларда ҳам айблашга улгурди.

    Бошқа янгиликлар