1

"Дийдор"да "Қийиқ қизнинг қуйилиши" асари саҳналаштирилмоқда (фото)

МАДАНИЯТ 18.07.2018, 10:39
"Дийдор"да "Қийиқ қизнинг қуйилиши" асари саҳналаштирилмоқда (фото)

Таниқли режиссёр, ўзбек театр санъатининг буюк вакили, санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев раҳбарлигидаги “Дийдор” театр студияси таълим ва ижодни уйғунликда олиб борадиган даргоҳ.

Ҳар гал бетакрор спектакллар билан томошабинларни ҳайратга соладиган театр студияси ижодкорлари ёз мавсумида ҳам тиним билишмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги кўмагида ва “Дўстлар клуби” ҳамкорлигида Россиянинг Ёқутистон автоном республикасидан таклиф этилган режиссёр Сергей Потапов ёш ижодкорларга маҳорат сабоқлари ўтиш билан бирга янги спекталь саҳналаштиришга ҳам киришди.

“Дийдор” театр студиясида Ўзбекистон халқ шоири, драматург Туроб Тўла таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Уильям Шекспирнинг шоир таржимасига оид “Қийиқ қизнинг қуйилиши” асари саҳналаштирилмоқда. Баҳодир Йўлдошев бадиий раҳбар бўлган ушбу спектакл премъераси 10 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дарвоқе, Потапов Сергей Станиславович 1975 йилнинг 2 август куни Ёқутистоннинг Сунтар районида таваллуд топган. Кинорежиссёр, сценарийнавис, театр режиссёри бўлган Сергей Потапов бир қанча замонавий асарлардан тортиб, жаҳон классикаси дурдоналаригача саҳналаштирган бўлиб, у “Макбет” спектакли учун нуфузли “Олтин ниқоб” (“Золотая маска”) мукофоти лауреати ҳисобланади.

Классик асарларга ўзига хос ёндашув билан замонавий руҳ бера оладиган Баҳодир Йўлдошев ва “Дийдор” театр студияси ижодкорларининг Сергей Потапов билан ҳамкорликда саҳналаштирилаётган ушбу саҳна асари ҳам томошабинлар кўнглидан жой олишига ишонамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1