Ўзбек олимлари томонидан болаларда холедоха ўсмали кенгайишининг даволаш усули топилди

САЛОМАТЛИК 09.09.2014, 14:44
Ўзбек олимлари томонидан болаларда холедоха ўсмали кенгайишининг даволаш усули топилди

Ўзбек олимлари томонидан болаларда холедоха ўсмасининг кенгайишини даволаш усулига оид ихтиро амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти хабар беради.

Холедоха ўсимтаси ҳар 10-15 минг кишининг биттасида учровчи касаллик саналади. У умумий ўт йўли (зарда оқиб келадиган томир)даги туғма ёки орттирилган нуқсонларни, ўт қопининг кенгайиши билан намоён бўлади. Хасталик тезкор равишда даволаниши шарт.

Айтиш лозимки, холедоха ўсимтаси эркакларга қараганда аёлларда 3 баробар кўп учрайди. Бугунги кунга қадар бу хасталикнинг пайдо бўлиш, ривожланиш сабаблари ҳақида турли бахслар юритилган. Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан болаларда холедоха ўсмасининг кенгайишини даволаш усулига оид антиқа бир ихтиро амалга оширилди.

Ихтиро тиббиёт, хусусан болалар жарроҳлигида, айнан болаларда жигардан ташқари сафро йўлларининг ўсмали кенгайишининг айрим шаклларини даволашда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур усул ёрдамида жарроҳликдан сўнг ортувчи дуоденобилиарли рефлюкс, холангит ва бошқа касалликларнинг ривожланишининг камайтиришга эришади. Насриддин Эргашев, Эркин Ёқубовлар ихтиросига 04889 рақами билан давлат патенти тақдим этилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1