АсосийDunyo

Грецияда ҳамон ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

'Грецияда ҳамон ўрмон ёнғинлари давом этмоқда'ning rasmi

Грецияда ҳамон ўрмон ёнғинлари давом этмоқда, дея хабар бермоқда Мoya-planeta.ru нашри.

Мамлакатда вазият тобора жиддий тус олмоқда. Одамлар алангадан қочиш мақсадида денгизни кечиб ўтишга мажбур бўлишмоқда.

Ҳудудларда олов майдони кенгайиб бормоқда. Аланга одамларни жарликлар четига ва денгизга сиқиб чиқармоқда. Кўп сонли аҳоли вакиллари омон қолиш учун денгиз соҳилларига қочишга мажбур бўлишмоқда. Улар нариги соҳилга сув кечиб ўтишяпти. Олинган сўнгги маълумотларга қараганда, ёнғин қурбонлари сони 74 тага етган. Ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар сони яна ортиши мумкин.

Мати шаҳридаги черковдан жасадлар топилган. Улар руҳонийлар ҳамда бу ерга ибодат учун келганлардир. Оромгоҳларда ёзги таътилни ўтказаётган барча болалар уйларига қайтариб юборилди. Афина ҳокимяти 621 нафар болаларни соғ-омон пойтахтга олиб келиш учун барча хавсизлик чораларини кўрган.

    Бошқа янгиликлар