Германияда спортчилар ва кўнгиллилар ўртасида тепаликка кўтарилиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди, деб хабар қилди Вести нашри.
Ташкил этилган пойгада 1340 киши иштирок этган. Мусобақанинг ягона шарти 400 метр баландликка биринчи бўлиб чиқишдан иборатдир. Унинг якунига кўра, Туркиялик Аҳмад Арслон эркаклар орасида ғолиб бўлган бўлса, аёллар ўртасида австралиялик Суей Уолшам маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Мазкур мусобақа Германияда ҳар йили мунтазам равишда ўтказилади.






