Англиянинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган Кент графлигида автобус ағдарилиши оқибатида камида 41 киши, шу жумладан болалар ҳам жабрланди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Айни вақтда 31 нафар одам турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Кент графлиги полицияси берган маълумотга кўра, воқеа М-25 автотрассасида рўй берган. Ҳодисадан кейин ЙТҲ содир бўлган йўлда машиналар ҳаракати тўхтатилган. Воқеа жойида полиция ва қутқарув хизмати иш олиб борган.






