“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 28 октябридан бошлаб Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўяди деб хабар қилмоқда авиакомпания матбуот хизмати.
Тошкентдан Жиддага парвозлар Boeing767 авиалайнерлари орқали амалга оширилади. Авиақатновлар ҳафтада икки марта, сешанба ва якшанба куни амалга оширилади. Унга қадар эса Жиддага фақатгина “Ҳаж” дастури асосида чартер рейслар амалга оширилган.
Тошкент-Жидда йўналиши бўйича ҳаракатланувчи авиақатнов вақти (маҳаллий вақтларда кўрсатилган):
Сешанба ва якшанба кунлари: HY-335 Тошкент 17:50 – Жидда 21:00
Сешанба ва якшанба кунлари: HY-336 Жидда 22:30 – Тошкент 05:10+1.






