1

Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан оёқ касалликларидан бирини даволашнинг янги усули ихтиро қилинди

САЛОМАТЛИК 26.09.2014, 15:33
Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан оёқ касалликларидан бирини даволашнинг янги усули ихтиро қилинди

Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари оёқ кафтининг бош бармоғи қийшайишини даволашнинг янги усулини ихтиро қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар беради. 

Катта ёшдаги инсонларнинг 25 фоизида оёқ кафтининг бош бармоғининг қийшайиши касаллиги учрайди. Касаллик туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. Касаллик тўқималарнинг боғланишида ирсият ёки тизимли билан боғлиқ етишмовчилик оқибатида келиб чиқади. Ҳомиладорлик, ясситовонлик, оёқ кафти ва болдирдаги жароҳатлар, тор ва ноқулай, шунингдек баланд пошнали оёқ кийимини узоқ муддат кийиш каби кўплаб омиллар касалликнинг келиб чиқишига замин яратади.

Мазкур ихтиро травмотология ва ортопедия ривожида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу янги усул муаллифлари бўлмиш Саодат Асилова ва Камолиддин Гадоевларнинг ихтиросига IAP 04921 рақами билан давлат паненти берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1