1

Президент Бекобод шаҳридаги кўп қаватли уйларни кўздан кечирди

СИЁСАТ 29.08.2018, 15:08
Президент Бекобод шаҳридаги кўп қаватли уйларни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳридаги «Мустақилликнинг 27 йиллиги» массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйларни кўздан кечирди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Бекободда 90 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида шаҳарда бешта етти қаватли уй қуриб битказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари таклифи билан "Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви" деб номланган мазкур янги мавзеда одамлар учун барча шароитлар яратилмоқда. Уйларни қуришда энг замонавий материаллардан фойдаланилмоқда, хонадонларга энергия тежамкор иситиш қозонлари ўрнатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1