Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин СССР халқ артисти Иосиф Кобзоннинг видолашув маросимига ташриф буюрди. Видолашув маросими Чайковский номидаги Москва концерт залида бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Путин Кобзоннинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, марҳумнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Халқ артисти, Давлат думаси депутати Иосиф Кобзон 30 август куни 81 ёшида узоқ давом этган касаллик туфайли вафот этди.






