Туркиянинг Газиантепа шаҳрида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 22 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган, деб хабар бердиTrend нашри.
Хабарга кўра, воқеа жойига етиб келган тез ёрдам бригадаси жабрланганларни касалхонага олиб кетган. Жабрланган 22 кишининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.






