1

Эбола: Ғарбий Африка давлатлари ёрдам сўрамоқда

ДУНЁ 30.09.2014, 19:13
Эбола: Ғарбий Африка давлатлари ёрдам сўрамоқда

Сьерра Леоне ҳамда Либерия ташқи ишлар вазирлари Ҳалқаро жамиятни Эбола вируси билан курашда ёрдам беришларини сўради. Бу ҳақда ru.euronews.com нашри хабар беради.

Ғарбий Африка мамлакатларида Эбола вируси билан қарийб 3000 киши касалланган. Уларнинг таъкидлашича, Эбола вирусига қарши кураш жуда суст, тизимсиз ва етарли бўлмаган миқдорда олиб борилмоқда.

БМТ Бош Ассамблеяси қатнашчиларига Нью-Йоркдан туриб мурожаат қилар экан, Либериянинг ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Августин Нгафуан шундай дейди:

“Эбола бизни боши берк кўчага олиб кириб қўйди. Барчамиз бирлашиб унга қарши курашсакда, у одамлар орасида тарқалишда давом этмоқда. У юзлаб болаларни ота-оналаридан жудо қилиш баробарида, уларнинг қалбида ўчмас оғриқли из қолдирмоқда. Лофа графлигида истиқомат қилган 12 нафар кишидан иборат бўлган оилада қолган ягона тирик болакай бунинг яққол исботи бўла олади. Айни дамда 6,5 киши Эбола билан касалланган. Уларнинг деярли ярми вафот этган. Вирус билан касалланган ҳар 10 кишининг 7 нафари оламдан ўтмоқда. Шу вақтгача ушбу дахшатли вирусга қарши расмий вакцина ёки бирор дори воситаси ишлаб чиқилгани йўқ. Биз Ғарбий Африка давлатлари ва ушбу мамлакатларда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаёти ҳавф остида ўтаётганидан чўчияпмиз, бизга ёрдам керак...”

Эслатиб ўтамиз, Эбола 1976 йил пайдо бўлган ва ҳозиргача умумий ҳисобда вируснинг 24 маротаба тарқалиши қайд этилган. Ҳозирги кунгача вирусга қарши вакцина ҳам, дори ҳам йўқ. Сўнгги бор Эбола вируси 2014 йил бошида Ғарбий Африкада тарқалишни бошлади.

Август ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола вирусининг тарқалиши халқаро аҳамиятдаги хавф эканлигини эълон қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1