АсосийSport

Ўзбекистон–Сурия ўйинини туркманистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради

'Ўзбекистон–Сурия ўйинини туркманистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради'ning rasmi

6 сентябрь Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Ушбу учрашувни туркманистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Чоримурод Қурбонов. Унга қанотларда Полвон Полвонов ҳамда Аҳмет Бекназаровлар ассистентлик қилишади.

Эслатиб ўтамиз, ўйинни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни "Миллий" стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар