АсосийДунё

NBC телекомпанияси оператори Эбола билан касалланди

АҚШнинг NBC телекомпанияси оператори тасвирга олиш ишларини амалга ошириш давомида Эбола в...

АҚШнинг NBC телекомпанияси оператори тасвирга олиш ишларини амалга ошириш давомида Эбола вирусини юқтириб олгани маълум бўлди, дея хабар беради itar-tass.com нашри.

Телекомпания вакилларининг фикрларига қараганда, АҚШ фуқароси сифатида оператор ўз мамлакатига даволаниш учун юборилади. Касаллик белгилари 1 октябрда юзага чиқа бошлаган операторнинг исми шарифи ошкор қилинмаяпти.

“Биз ҳамкасбимизнинг тез орада тузалиб кетиши учун қўлимиздан келган барча ёрдамни берамиз. У сафимизга қайтади ва яна турли қизиқарли лавҳалар билан эфирларимизни бойитади, деган умиддаман” дейди NBC телекомпанияси президенти Дебра Тернесс.

 

    Бошқа янгиликлар