Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида яна бир портлаш рўй берди, дея хабар қилди News.day.az нашри.
Покистон чегарасига яқин жойда содир этилган ҳодиса оқибатида камида 25 киши қурбон бўлди. Бундан ташқари, яна кўплаб инсонлар турли даражада тан жароҳати олишган. Худкуш террорчи юзлаб одамлар йиғилиб намойиш ўтказаётган вақтда содир этилди. Шифокорларнинг берган хабарларига кўра, қурбонлар сони яна ортиши мумкин.






