Sevimli

Малайзия кўчаларининг бирида граната портлади

ДУНЁ 09.10.2014, 15:16
Малайзия кўчаларининг бирида граната портлади

Куала-Лумпурдаги энг гавжум кўчаларнинг бирида портлаш содир бўлди, дея хабар беради ИТАР-ТАСС, Малайзия ОАВ берган маълумотларга таяниб.

Тахминларга кўра, савдо мажмуасидан одамлар кетаётган кўчага граната отиб юборилган. Натижада 14 киши турли тан жароҳатларини олишган ва касалхонага етказилган. Воқеа содир бўлган жойда текширув ишларини олиб борган полиция ходимлари ушбу кўчада турган автомобилнинг таг қисмига ўрнатилган иккинчи гранатани ҳам топишга муваффақ бўлишган.

Маълумотларга қараганда, портлашлар жиноий гуруҳлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21.79° ясно
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1