Италиянинг Тоскана шаҳри атрофида улкан ўрмон ёнғини рўй бермоқда, дея хабар бермоқда Тvzvezda.ru нашри.
Тоғли ҳудудда содир бўлаётган аланга ҳозирга қадар 600 гектар ўрмонзорни кулга айлантирган. Кучли шамоллар оловни тобора шаҳар томон олиб келмоқда. Ёнғинни бартараф этиш учун 4 та вертолёт ва 2 та самолётлар жалб қилинди. Расмий маълумотларга кўра, яқин атрофдаги аҳоли пунктларидан 500 дан ортиқ киши бошқа жойларга кўчирилган. Мактаб ва бошқа ташкилотлар вақтинчалик ёпилган.






