"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг уч нафар катта лавозимдаги ходимлари, жумладан, автокорхоналарнинг техник жараёнлари бош муҳандиси, GPS назорати тизими масъули ва 5-автобус саройи директори ўз ишларида йўл қўйган камчиликлари туфайли лавозимларидан озод қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Жамият фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Улардан бири – GPS назоратини тубдан такомиллаштириш, хусусан, тизим орқали автобусларнинг қатновлари сонини автоматик тарзда ҳисоблаб бориш белгиланган. Шунингдек, босқичма-босқич диспетчерлик хизматидан воз кечган ҳолда, автобуслар ҳаракати назоратини тўла компьютерлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда”, – дейилади хабарда.






