Малайзиянинг тўқсон уч ёшли Бош вазири Махатхир Муҳаммад Лондонда ватандошлари билан бўлиб ўтган учрашувда ғалати ҳазил қилди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
“Малайзияда эндиликда пенсияга чиқиш ёши 95 ёшдир. Мен ўйлайманки, пенсияга етиб оламан”, – деди Малайзия сиёсатдони.
Турган гап, бутун зал Бош вазирнинг ушбу ҳазилидан гурра кулиб юборди.
Ўзининг ёши ҳақида гапирар экан, Махатхир Муҳаммад: “Одамни касаллик ўлдиради, меҳнат эмас. Нафақат мушакларни, балки мияни ҳам мунтазам шуғуллантириб туриш керак”, – дея таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Малайзияда пенсия ёши аёллар учун ҳам, эркаклар учун ҳам – 60 ёшдир.






