2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 6236та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди ва унда 1 607 нафар инсон ҳалок бўлиб, 5 864 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумот берди.
Қайд қилинишича, 9 ой давомида биргина болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари 968 тани ташкил этган.
"Ушбу рақамларни 2017 йилнинг мос даври билан таққосланадиган бўлса, бугунга келиб йўл-транспорт ҳодисаларининг юз бериши ва унда жабр кўрган инсонлар сони камайишига эришилган.
2018 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида юз берган ҳодисаларнинг аксарияти йўлларида ҳайдовчилар томонидан тезликни оширилиши, ҳушёрликни йўқотилиши, шунингдек, пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, ўз билганича тавсия қилинмаган жойлардан йўлларни кесиб ўтиши натижасида содир бўлган", - дейилади ИИВ хабарида.






