1

Ўзбекистон республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми бошланмоқда

СИЁСАТ 18.10.2018, 09:34
Ўзбекистон республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми бошланмоқда

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро Биринчи ҳамкорлик форуми ўз ишини бошламоқда. Мазкур йирик анжуман Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, томонидан Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Мазкур форумдан кўзланган мақсад икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, жумладан иқтисодий соҳалардаги муносабатларни чуқурлаштиришдан иборат. Форум доирасида Россиядан юртимизга бир қатор вазирлик ва идоралар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрмоқда.

Тадбирлар давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ўзаро тажриба алмашадилар. Йирик ишлаб чиқариш субъектлари, тадбиркорлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Бугун кун давомида “Россия-Ўзбекистон: ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш”, “агросаноат мажмуаси: ҳамкорлик ривожи учун ўсиш нуқталари” мавзуида амалий семинарлар ва давра суҳбатлари, энергетика, машинасозлик, транспорт, ахборот технологиялари, тўқимачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган россиялик компанияларнинг тақдимотлари ўтказилиши кўзда тутилган.

“Ўзэкспомарказ”да мазкур нуфузли анжуманнинг ўтиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1