Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Россия Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси Миллий технологик тадқиқотлар университети - МИСиС филиалининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Мазкур маросим биринчи Ўзбекистон-Россия Биринчи таълим форуми доирасида ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири И.Мажидов, Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазири М.Котюков, “МИСиС” Технологиялар Миллий тадқиқот университети ректори А.Черникова, “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати” АЖ раиси А.Хурсанов ва бошқалар иштирок этишди.
Мазкур филиалда Тоғ иши, метуллургия, технологик жараёнлар, автоматлаштириш ва ишлаб чиқаришни бошқариш, факультетлари мавжуд. Ўқув жараёнига мамлакатимизнинг етакчи мутахассислари танлов асосида танлаб олинади. Кейинги йилдан бошлаб, Россия ва бошқа хорижий давлатлардан ҳам мутахассислар жалб этилиши кутилмоқда.
2018-2019 йилда мазкур олий ўқув юртига 150 нафар талаба қабул қилинган.


















Фото: Владимир Мустафин, "Даракчи плюс".






