Суриянинг Дамашқ шаҳрида сўнгги 6 йил ичида илк бор миллий музей очилди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Мазкур музей мамлакатда давом этаётган нотинч вазият туфайли ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Ҳукумат қадимий артефактларни ҳимоя қилиш учун ҳам ушбу қарорга келган эди. Дамашқда вазият бироз яхшилангани туфайли миллий музей меҳмонлар учун ўз эшикларини қайта очди. Бу ерда 100 минггга яқин қадимий буюмлар тўплами бор. Очилиш маросимидан сўнг, ҳайкалтарошлик ишлари, суратлардан иборат кўргазма ташкил этилди.
Музейнинг қайта очилиши цивилизация терроризмни забт этганини кўрсатади. Дамашқ миллий музейида Сурия халқининг қанчалик қадимий ва ёрқин тарихга эга эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Мазкур маданий ёдгорликлар ҳатто уруш даврида ҳам сақланиб қолгани кишини ҳайратга солади.






