1

Бухорода Ўзбекистон-Россия ёшлари медиа форуми бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 29.10.2018, 15:08
Бухорода Ўзбекистон-Россия ёшлари медиа форуми бўлиб ўтади

28 октябрь куни ўз ишини бошлаган “Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми: Ҳамкорлик, ташаббус, инновация” деб номланган ёшлар фестивали 30 октябрь куни Бухорода давом этади.

Россия Федерациядан ташриф буюрган 82 нафар делегациянинг бир қисми, фаол ёшлар ва ОАВ вакиллари Бухоро шаҳрига ташриф буюришади.

Бухоро Ёшлар марказида “Ёшлар медиа маконининг замонавий трендлари” мавзусида бўлиб ўтадиган медиа форумда Россия делегацияси аъзолари, ёш журналистлар билан бир қаторда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, хусусан вилоят ва “Истиқлол” телерадиокомпаниялари, “Бухоро ёшлари” газетаси, “Ўзбекистон” радиоси ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Ёшлар овози”, “Молодёжь Узбекистана” газеталарининг вилоят мухбирлари, ҳокимлик ва бошқа давлат ташкилотларининг матбуот котиблари иштирок этишади.

Медиа форумда ўзбекистонлик спикерлар “Ёшлар ҳаётини ёритиш”, “Электрон ОАВда ёшларнинг ролини ошириш”, “Ёш журналист кадрларни тайёрлаш” билан боғлиқ чиқишлар қилишади.

Россиялик мутахассислар эса “Ахборот етказиб беришда аудитория билан ишлаш”, “Мамлакатларо мулоқотни йўлга қўйишда интернетнинг ўрни ва роли”, “Интернетдаги глобал чақириқлар билан курашиш”, “Халқаро йирик тадбирларни ёритишда журналист иши” каби мавзулар бўйича ўз фикрларини билдиришади.

Медиа-форум сўнггида томонлар ёшлар учун мўлжалланган медиа-маконнинг асосий унсурлари, улардан самарали фойдаланиш ва мустаҳкам ҳамкорлик бўйича келишиб олишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1