Россиянинг Перм вилоятидаги "Мастерград" мактабида инсоннинг юз қиёфасидан танишга асосланувчи узлуксиз режимли лойиҳа ишга туширилди.
Ўлка таълим вазири Раиса Кассинанинг айтишича, тизим 98 фоиз аниқликда ишламоқда.
"Ҳаммаси жуда оддий, ота-оналар розилик билдириб, ариза ёзишгач, йил охиригача шу тизим синовга қўйилди. Энди ҳеч ким назорат пунктидан бошқанинг карточкасидан фойдаланиб ўтиб-қайтолмайди", - деб таъкидлади таълим вазири.






