Бразилиянинг Нитерой муниципалитетида кўчки рўй берди, дея хабар берди “Имеди” нашри.
Ҳодиса оқибатида камида 10 киши қурбон бўлган. Бундан ташқари, 4 нафар инсон бедарак йўқолган. Ўндан ортиқ уйлар бутунлай вайронага айланди. Шунингдек, ушбу ҳудуддаги қаҳвахонлардан бири ҳам қулаб тушди. Воқеа жойида юзлаб қутқарувчилар одамларга ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган.






