1

ЎзЭОАВМАнинг 15 йиллиги муносабати билан халқаро медиа-фестиваль ўтказилади

ЖАМИЯТ 19.11.2018, 15:27
ЎзЭОАВМАнинг  15 йиллиги муносабати билан халқаро медиа-фестиваль ўтказилади

21 ноябрь куни «Медиа-хол НАЭСМИ» (“Зарафшон” концерт зали)да Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ташкил этилганлигининг 15 йиллигига бағишлаб "Ўзбекистон нодавлат оммавий ахборот воситалари: келажак чақириқлари ва ривожланиш истиқболлари" мавзуида халқаро конференция, Ёшлар Медиа-форуми ҳамда "Озод юрт тўлқинлари" XI анъанавий медиа-фестивали ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар раҳбар ҳамда вакиллари, шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритувчи оммавий ахборот воситалари, ЎзЭОАВМАга аъзо 50дан ортиқ нодавлат телерадиостанциялар директор, бош муҳаррир ҳамда ижодий ходимлари иштирок этади.

"Ўзбекистон нодавлат оммавий ахборот воситалари: келажак чақириқлари ва ривожланиш истиқболлари" мавзуидаги халқаро конференция нодавлат оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, уларнинг эркин ва самарали фаолият юритиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, шунингдек, демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қурилишидаги ролини муҳокама қилиш, ушбу масалалар бўйича тажриба алмашиш ҳамда бу борада таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Конференция иши 6 та сессияда кўриб чиқилади. Анжуманда "Болаларни тарбиялаш ва уларнинг ривожланишдаги ОАВнинг кенг кўламдаги фаолияти", "Мустақил журналистиканинг ривожланиши: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт", "ОАВ, ҳукумат ва фуқаролик жамияти манфаатларини таъминлашдаги ўзаро уйғунлик", "Парламент комиссияси фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш воситаси", "Халқаро медиа стандартларнинг асослари. Германия тажрибаси", ЎзЭОАВМА ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлиги натижаларига оид масалалар муҳокама этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1