1

​Тошкентда собиқ боғча мудирасидан 426 млн. сўм ундирилди

ЖАМИЯТ 20.11.2018, 16:19
​Тошкентда собиқ боғча мудирасидан 426 млн. сўм ундирилди

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, 2018 йилнинг 20 сентябрида Шайхонтоҳур туман 197-сонли мактабгача таълим муассасасида содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Текширув натижасига кўра, 197-сонли мактабгача таълим муассасаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга нисбатан 2018 йил 22 сентябрда ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат ходимлари томонидан 197-сонли мактабгача таълим муассасасида текшириш ўтказилган бўлиб, тўпланган текшириш ҳужжатлари жиноят иши материалларига қўшилган.

Тергов жараёнида давлат манфаатларига етказилган 426 млн.875,5 минг сўм зарар 2018 йил 14 ноябрда муассаса собиқ мудираси Н.М. томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ қопланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1