Самарқандда 22-23 ноябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилади, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.
Давлатимиз раҳбари ташаббусига кўра, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган мазкур халқаро тадбирга иштирокчилар кела бошлади.
Жумладан, Россия Стратегиялар маркази раҳбари, сиёсий фанлар доктори Александр Сунгуров бошлиқ делегация Самарқанд шаҳрига келди.

Таъкидлаш лозимки, "Зилол-бахт" меҳмонхонасида ташкил этилган Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят штаби ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот марказида иш қизғин. Меҳмонхоналарда мутасадди идоралар масъул ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилган.
Самарқанд шаҳар кўчалари халқаро форум рамзи ва унинг мавзусига мос кўргазмали воситалар билан безатилган.









