Жорий йилнинг жорий йилнинг 27 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи М.С. (исмли аёл) уйида иситиш печига ўтин ёқиб, қаровсиз қолдириши оқибатида 3 ва 1 ёшли қизлари тутундан заҳарланиб касалхонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар, куз-қиш мавсумида уйингиз ва хонадонларингизни иситишда қўшимча воситалари, электр печ, кўмир, ўтин ва бошқа ёнилғилардан фойдаланганингизда янада ҳушёр бўлинг! Айниқса, фарзандларингизни иситиш печлари ёқилган хоналарда назоратсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз", - дейилган ИИВ хабарида.






