Греция пойтахти Афина ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда Россия 24 нашри.
Одамлар ойлик маоши ва пенсия пулини оширилишини талаб қилишмоқда. Пойтахтда кўплаб ташкилотлар 24 соатлик иш ташлашни амалга оширмоқда. Ҳозирча полиция уларга қарши чоралар кўрганича йўқ. Аммо вазият жиддийлашса, акция иштирокчиларини тарқатишга, ҳаттоки ҳибсга олишга мажбур бўлади. Сабаби, мамлакат ҳукумати ҳозирча уларнинг талабларини бажариш ниятида эмас.






