АсосийЖамият

Хоразм вилоятига ҳоким тайинланди

Бугун, 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессия...

'Хоразм вилоятига ҳоким тайинланди'ning rasmi

Бугун, 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Ф. Эрманов 1958 йилда туғилган. Илгари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. Кейинги етти ойда у Хоразм вилояти ҳокими вазифаларини бажаришда синовдан ўтган. Халқ депутатлари кенгашининг партиялар гуруҳлари билан ўтказилган маслаҳатлашувларда ҳам Фарҳод Эрманов номзоди қўллаб-қувватланган.

Аввалроқ Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, ички ишлар ва солиқ бошқармалари бошлиқлари вазифаларига ҳам янги раҳбарлар тайинланган эди.

Президентимиз вилоят раҳбарлари Хоразм халқи билан бир тану бир жон бўлиб, бугун белгилаб берилган вазифаларни тўла бажариши, иқтисодиётни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича кутилган натижаларга эришиши зарурлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳайит куни фарзандини калтаклагани айтилган ота ҳақидаги хабар тасдиқланмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:14

    Ҳайит куни фарзандини калтаклагани айтилган ота ҳақидаги хабар тасдиқланмади

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабат билдирди.

    'Тошкентда Gentra ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда Gentra ёниб кетди

    Маълум қилинишича, соат 14:42 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида автомашина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

    'Россия “Толибон” билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишув имзолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Россия “Толибон” билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

    Россия ва Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

    'Трамп Эрон билан музокаралардан норози эканини билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:41

    Трамп Эрон билан музокаралардан норози эканини билдирди

    Трамп бу ҳақда 27 май куни Оқ уйда бўлиб ўтган Вазирлар маҳкамаси йиғилишида гапирган.

    'Байденнинг аудиоёзувлари АҚШда янги сиёсий можарога сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:37

    Байденнинг аудиоёзувлари АҚШда янги сиёсий можарога сабаб бўлди

    АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден мемуарлари учун ёзиб олинган шахсий суҳбатлари аудиоёзувларини ошкор қилишни тақиқлаш учун судга мурожаат қилди.

    'Ўзбекистонда илмий даража беришда бир қатор тартиблар бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:01

    Ўзбекистонда илмий даража беришда бир қатор тартиблар бекор қилинади

    Фармонда қайд этилишича, 2027 йил 1 январга қадар диссертация ҳимояси бўйича эълон берилган изланувчиларга илмий даражалар эски тартиб асосида берилади.