АсосийJamiyat

Яна бир ташкилот ходимлари Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлди

'Яна бир ташкилот ходимлари Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлди'ning rasmi

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ходимлари ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 3 декабрдаги қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 72 та ташкилот мавжуд эди.

    Бошқа янгиликлар