АсосийJamiyat

"Жомбой" газетаси мухбири Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди

'"Жомбой" газетаси мухбири Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди'ning rasmi

Адлия вазирлиги томонидан аҳолида қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий танишиб борадиган билимдон фуқароларни рағбатлантириш мақсадида танлов ташкил этилган эди.

Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритиш имконини берувчи мазкур танлов 3-босқичда ўтказилиб, унда 15 минг 368 нафар иштирокчи фаол қатнашди.

Одилов Орифжон Одилжон ўғли (журналист, “Жомбой” газетаси мухбири) танловнинг мутлақ ғолиби деб топилди.

Бундан ташқари ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловда фаол иштирок этган Бабаев Шухрат Мустафо ўғли (Миллий университет кимё факультети 4-курс талабаси) ҳамда Отабоев Аброр Ҳамдамович (Ўзбекистон Либерал демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши бўлим мудири) ҳам диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Вазирлик жамоаси танлов ғолиби ва совриндорларини чин тилдан табриклайди.

    Бошқа янгиликлар