1

Халқаро ҳунармандчилик фестивали логотипи учун танлов эълон қилинди

МАДАНИЯТ 07.12.2018, 15:35
Халқаро ҳунармандчилик фестивали логотипи учун танлов эълон қилинди

2019 йилнинг 10–15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали логотипи учун танлов эълон қилинади.

«Танловда профессионал реклама компаниялари, агентликлар билан бир қаторда жисмоний шахслар (фрилансерлар, ҳунармандлар, талабалар ва ҳ.к) ҳам иштирок этиши мумкин.

Логотипнинг ўзига хос версиясини ишлаб чиқинг ва таърифини қисқача баён этинг», — дейилади хабарда.

Танловнинг мукофот фонди:

- биринчи ўрин учун 7 000 000 (етти миллион) сўм,

- иккинчи ўрин учун 2 000 000 (икки миллион) сўм,

- учинчи ўрин учун 1000 000 (бир миллион) сўмни ташкил этади .

Энг яхши деб топилган 3 та вариант фестивалнинг ташкилий қўмитаси эътиборига тақдим этилади.

Танловга тақдим қилинган материаллар 2018 йилнинг 14 декабрь соат 14:00 гача қабул қилинади.

2019 йилнинг 15 январь куни ғолиб эълон қилинади ва унинг логотипи фестиваль рамзига айланади.

Танлов шартлари ва техник топшириқлари билан «Ҳунарманд» уюшмаси сайтида танишиб чиқиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1