Жорий йилнинг 15-декабрь куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида "Замонавий шаҳарсозлик ва қурилишнинг халқаро эътироф этилган тажрибалари ва уларни миллий архитектура анъаналари билан уйғунлашуви" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.
Анжуман мақсади ва вазифалари:
Тошкент шаҳри йилдан-йилга чирой очиб, миллий меъморлик анъаналари ҳамда дунё архитектураси ютуқларини уйғунлаштирган йирик мегаполисга айланмоқда. Замонавий иншоотлар, йўл ва кўприклар, ҳиёбонлар, истироҳат боғлари аҳолига кенг қулайлик яратмоқда.
Шаҳарлар инфраструктураси ривожланиши, уларнинг йирик мегаполисларга айланиши аҳоли учун янада сифатли турмуш даражаси, айниқса, пиёдалар учун, сайр қилувчилар учун зарур қулайликлар яратишни талаб этади.
Бу борада мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар кўлами кенгаймоқда, соҳада халқаро ҳамкорлик ривожлан моқда. Ушбу анжуман ҳам шаҳар меъморчилиги лойиҳаларини амалга оширишда аҳолининг яхши яшаши ва фаолият олиб бориши учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш борасида жаҳон тажрибасини ўрганиш мақсадида ташкил қилинди.
Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:
- Анъанавий архитектура ва шаҳарсозлик муҳитининг ривожланиш йўллари
- Барқарор шаҳарсозлик
- Замонавий архитектура ва инновацион ёндашувлар.






