АсосийDunyo

Марокашдан европалик сайёҳ қизлар жасади топилди

'Марокашдан европалик сайёҳ қизлар жасади топилди 'ning rasmi

Марокаш полицияси Атлас тоғ ёнбағридан европалик сайёҳлар жасадини топди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.

Норвегия ва Даниядан бўлмиш икки нафар қизлар душанба куни ўлдирилган. Мазкур қотилликда гумондор шахс Марокашда қўлга олинди. Айни вақтда жиноятни содир этишда иштирок этган бошқа шахслар ҳам қидирилмоқда. Қизлар тоғ яқинидаги Имлил ҳудудига сайёҳат қилиш учун келишган эди. Ҳозирча воқеанинг қандай ва нима мақсадда содир этилгани бўйича аниқ маълумотлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар