1

Ўзбекистонда хориждаги ватандошларнинг электрон каталоги яратилмоқда

ЖАМИЯТ 21.12.2018, 11:23
Ўзбекистонда хориждаги ватандошларнинг электрон каталоги яратилмоқда

Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида хориждаги ватандошлар рўйхатининг электрон каталоги яратилаётгани қайд этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2019 йилнинг январь ойи охирида бу тизим онлайн режимда иш бошлайди. Уларни таклиф этиш ва улар билан муносабатларни йўлга қўйиш учун жамғарма Васийлик кенгашининг тартиби бор.

Уларга ойлик маошлар белгилаш, ижтимоий имтиёзлар мана шу тартибга кўра мулоқот давомида белгиланади. Зарур ўринларда уларни уй-жой билан таъминлаш масаласи ҳам жамғарма режасида бор.

"Келгуси йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган форум бу борадаги навбатдаги дадил қадам, яхши мулоқот майдони бўлади", - деди мутасаддилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1