АсосийJamiyat

Йилнинг сўнгги ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?

'Йилнинг сўнгги ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

2018 йилнинг сўнгги ҳафтаси олдинги ҳафтага нисбатан иссиқроқ бўлади.

25 декабрь куни мамлакат шимолига Каспий денгизи ҳудудидан нам ҳаво массаси кириб келади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир қорга айланиши мумкин, бошқа вилоятлар эса ё0ингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0 ... -5, кундузи + 2 ... + 7 бўлади.

26 декабрь куни бутун мамлакат бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Кечаси 3 ... + 2, кундузи эса + 5 ... + 10 даража иссиқ бўлади.

27-28 декабрь кунлари иссиқ ва қуёшли кунлар кутилмоқда. Кечаси 3 ... + 2, кундузи + 10 ... +15, жума куни жанубда ҳаво +18 даража иссиқ бўлади.

29-декабрь куни кечаси 0 ... + 5, кундузи + 7 ... 12 бўлади.

Якшанба куни ҳам ёғингарчилик кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар