1

Марафон муносабати билан 25 декабрь куни Тошкент кичик ҳалқа йўли вақтинча ёпилади

ЖАМИЯТ 24.12.2018, 21:05
Марафон муносабати билан 25 декабрь куни Тошкент кичик ҳалқа йўли вақтинча ёпилади

Эртага, 25 декабрь куни соат 9:00 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида «Ватанпарварлик» марафонига старт берилади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

12 километр масафони ташкил этадиган марафон Crafers қандолат фабрикасидан бошланади. Финиш чизиғи Тошкент Жанубий вокзали олдида.

Мазкур марафон Ватанпарварлик ойлиги доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилмоқда. Унда барча ёшдаги фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Ғолиблар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан медаллар, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Марафон муносабати билан Тошкент кичик ҳалқа йўлининг айрим қисми вақтинча ёпилади. Юзага келадиган ноқулайлик учун олдиндан узр сўраймиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1