Сербия пойтахти Белград шаҳрида ҳам “сариқ нимчалилар” намойиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Gazeta.ru нашри.
Сербияликлар ҳам худди французлар каби махсус нимчалар кийиб олишган бўлиб, улар ҳукумат олиб бораётган сиёсатидан норозиликларини билдиришмоқда. Одамлар шаҳар кўчаларида турли ёзувли плакатлар ва ҳукуматга қарши шиорлар кўтарган ҳолда ҳаракатланишмоқда. Бу ҳолат шаҳар транспорт қатновига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.






