Россиянинг Челябинск вилоятидаги Магнитогорск шаҳрида газ портлаши оқибатида қулаб тушган уй вайроналари тагидан 11 ойлик бола тирик ҳолда топилди, деб хабар берди Лента ру.нашри.
Боланинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Айни вақтда у Москвага олиб кетилди. Унинг тирик қолишига каравотда усти қалин қилиб ўралгани сабаб бўлган.
Қутқарувчилар вайроналар тагидан ғалати овоз келаётганлигини эшитишган. Бу ерга дарров ФВВ ва тиббиёт ходими етиб келган ва бола қутқариб олинган.






